INTERNET TANLOVI O`TKAZILMOQDA!

To'liq o'qish

Атоқли қирғиз адиби Чингиз Айтматов аллақачон миллионлаб ўзбек китобхонлари қалбидан муносиб жой олган.

 

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 5-6 сентябрь кунлари Қирғизистонга давлат ташрифини амалга оширгани, Қирғизистон Президенти Алмаз Атамбаев билан учрашув асносида ўзбек ва қирғиз халқи манфаатларига хизмат қиладиган қатор келишувлар муҳокама қилинганини халқларимиз катта қизиқиш билан кузатди. Икки халқ тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлган ана шу учрашув чоғида Юртбошимизнинг улуғ ёзувчи Чингиз Айтматовнинг ўзбек ва қирғиз халқлари ҳақида “Халқларимизнинг қони бир, тили бир” деган ҳикматли сўзларини мисол қилиб келтирганини таъкидлади. 

To'liq o'qish

Буюк алломалар номи мангу яшайди.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Физика факультетига академик, давлат ва жамоат арбоби Пўлат Ҳабибуллаев номи берилди. 

To'liq o'qish

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқининг мазмун моҳиятини ўрганишга бағишланган семинар” бўлиб ўтди.

Унда университет профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар.

To'liq o'qish

Талабалар – жамиятнинг энг фаол, маънавияти, ҳуқуқий онги юксак авлод ҳисобланади.

Бугунги техника тараққиёти, глобаллашув жараёнлари ёшлар онгига турлича таъсир этишини ҳам инкор этиб бўлмайди. Натижада айрим ёшлар билиб-билмай жиноятга қўл ураётганидан, турли ҳуқуқбузарликлар содир этилилаётганидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш – давр талаби” мавзуида ташкил этилган давра суҳбати шу ҳақда атрофлича сўз юритилди

To'liq o'qish

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Исроилнинг Холон технология институти билан биргаликда "Математика ва физиканинг долзарб масалалари" мавзусида халқаро илмий конференция бошланди. 
Унда юртимиз олимлари, ёш тадқиқотчилари ва талабалари билан бирга, Исроил, Россия, Қозоғистон, Мексика, Япония каби давлатлардан ҳам математика-физика профессорлари иштирок этмоқда. 

To'liq o'qish

 

Ҳар йили 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносибати билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш ўзига хос анъанага айланган.

Бу галги шундай тадбир Ўзбек Миллий академик театрида ўтказилди.

To'liq o'qish

Инсон умрининг энг унутилмас онлари талабалик даврига тўғри келади, деган фикр замирида улкан маъно мужассам. Атоқли адиб Пиримқул Қодировнинг машҳур “Уч илдиз” романи асосий ғояси: инсон талабалик даврида ҳаётга учта маънавий илдиз отмоғи лозим, яъни, ҳақиқий инсон бўлиш, пухта билим эгаллаш ва севгига садоқат руҳида камол топиш!

Ана шундай бахтга мушарраф бўлган ёшларга ҳавас қилса арзийди.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига ўқишга қабул қилинган талабалар учун ҳар йили “Талабаликка бағишлов” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилиши ўзига хос анъанага айланиб қолган.

 

 

To'liq o'qish

2017 йил 22 сентябрь соат 1400 да Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ, Тарих институти, Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc. 27.06.2017. Таr.01.04 – рақамли Илмий кенгаш қошидаги илмий семинарнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

To'liq o'qish

Tошкент архитектура-қурилиш институтида мураббийлар учун “Мураббийлик ва Ахборот соатлари: тажриба ва таҳлил” мавзуида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

ТАҚИ Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Дилшод Эшмуродов Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 23 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2017 йил 9 август куни ўтказилган мажлис баёни ижросини таъминлаш тўғрисида”ги буйруғида белгиланган вазифалар ва уларни институтда амалга ошириш, бу борада бошланган кенг кўламли ишлар ҳақида сўз юритди. 

To'liq o'qish