Таэквондо ва спорт фаолияти факультети

декан Холмирзаев Эрназар Жураевич
манзил 100174, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Университет кўчаси 4-уй,
хона -
телефон (0 371) -
факс (0 371) -
e-mail -


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3390-сонли Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 январдаги 78-Ф фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилди.

Бутунжаҳон таэквандо федерацияси Президенти Чо Чунг Вонга Тошкент шаҳар фахрий фукаролиги ҳамда “Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Фахрий доктори” унвони берилди.

Ўзбекистон-Жанубий Корея алоқалари ҳар томонлама ривожланмоқда ва мустаҳкамланмоқда. Бунда Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти Чо Чунг Воннинг икки давлат ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий ҳамда спорт соҳасидаги ҳамкорлиги йўлидаги хизматлари алоҳида аҳамиятга эга.

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти Чо Чунг Вон

Унинг Ўзбекистон Республикаси ва Жанубий Корея ўртасидаги ҳар томонлама дўстона муносабатларни мустаҳкамлашдаги, Ўзбекистонда спорт, хусусан таэквандонинг ривожланиши, унинг оммавийлигини оширишга қўшган ҳиссаси, таэквандо йўналишида юқори малакали спортчиларни тайёрлашда яратган илмий мактабини ўзбек спортчилари фаолиятига тадбиқ этиш мақсадида факультет жорий этилди.

Факультетни юқори малакали мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар ҳамда ходимлар таркибини шакллантириш, ўқув ва педагогик жараёнларни ташкиллаштириш вазифаларини амалга ошириш учун факультет декани в.в.б. лавозимига педагогика фанлари номзоди, доцент Холмирзаев Эрназар Жураевич тайинланди.

2018-2019 ўқув йилида мазкур факультетга 5610500-Спорт фаолияти (таэквандо (WTF)) ва 5610500-Спорт фаолияти (спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқариш) бакалавриат таълим йўналишларига талабалар қабул қилиниши режалаштирилган.

Бундан та ташқари факультетда 2 та кафедра, 4 та спорт павилион, тренажёр зал, кутубхона, 15 та ўқув хонаси, 2 та компьютер зал фаолият бошлайди.

Бакалавриатурада ўқиш муддати – 4 йил. Машғулотлар ўзбек, рус, корейс тилларида олиб борилади. 2018-2019 ўқув йилида бакалавриатуранинг 1-курсига 75 нафардан ортиқ талабалар ўқишга қабул қилинади.

“Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети битирувчилари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, олимпия заҳиралари коллежи, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида, жисмоний тарбия ва спорт марказлари мавжуд бўлган барча корхона ва ташкилотларда ишлаши мумкин.