Бизнинг университетга 100 йил! 1918-2018
Футбол бўйича
Футбол бўйича "ДЕКАН КУБОГИ" ғолиби аниқланди!
12.12.2018

2018 йил 12 декабр куни Ижтимоий фанлар факултетида футбол бўйича "ДЕКАН КУБОГИ" мусобақасининг ярим финал ва финал босқичлари бўлиб ўтди.   Муросасиз кечган бахсларда финалга 12 жамоадан  “Маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналиши 2-курс ва  “Маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналиши  3-курс жамоалари финал босқичига йўл олишди.   Финал босқичида мутлоқ ғолибликни 2-курс  “Маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналиши жамоаси қўлга киритди.   Иштирокчиларга диплом,   фахрий ёрлиқ ва сертификатлар ҳамда ғолиб жамоага эса,   олий соврин "ДЕКАН КУБОГИ" топширилди.   “ДЕКАН КУБОГИ” футбол мусобақаси Ижтимоий фанлар факултетининг 400 дан ортиқ талаба-ёшларини қамраб олди.  Шу каби спорт мусобақалари келгусида доимий ўтказиб борилади. 

More Маданий ва маърифий тадбирлар
" Ректор билан мулоқот"
11.12.2018

Мирзо Улуғбек  номидаги Ўзбекистон Миллий  университети  фаоллар  залида ўтказилган учрашув мана шундай ном олди.  Университет  ректори  ва   магистратура босқичида  изланиш олиб бораётган талабалар ўртасида расмиятчиликдан ҳоли,  юзма-юз , очиқ  мулоқотнинг ташкил  этилиши  факултетлар кесимида амалга оширилмоқда.  Бугун бу  учрашувга "Геология ва геоинформацион тизимлар"  ҳамда "География ва  табиий  ресурслар " факултетларида  1- ва 2- босқичда таҳсил олаётган 80 га яқин магистрлар  жалб қилинди.  

More Учрашувлар
Ижтимоий фанлар” факультетида маданий ва спорт тадбири ташкил этилди
Ижтимоий фанлар” факультетида маданий ва спорт тадбири ташкил этилди
10.12.2018

Ижтимоий фанлар факультетида маданий ва спорт тадбирларини ташкил этиш мақсадида бугун талабалар ва магистрлар ўртасида футбол бўйича “ДЕКАН КУБОГИ” мусобақасининг саралаш босқичлари бўлиб ўтди.

More Маданий ва маърифий тадбирлар
Инновацион дўстона алоқалар
Инновацион дўстона алоқалар
10.12.2018

Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига Франция ҳукуматидан делегациялар ташриф буюрди.   Ушбу учрашувда Франция элчиси Виолен Бъет Де Вильморе ,   Ўзбекистондаги Франция элчихонасининг таълим йўналиши бўйича аташеси Софи Жинд,   Франсиянинг Тулуза шаҳри депутати Пиер Кабаре,   Маданий ва маърифий ишлар бўйича Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Эмили Дезормийер,   университет ректори Авазжон Мараҳимов ҳамда Хорижий филология факултети декани Ирода Жўраева қатнашдилар.

More Халқаро алоқалар
ЎзМУ ректори талабалар билан суҳбат ўтказмоқда
ЎзМУ ректори талабалар билан суҳбат ўтказмоқда
10.12.2018

ЎзМУ ректорининг бошланган ҳафта иш графигида ОТМнинг хар бир факультети магистрантлари билан бевосита мулоқоти режалаштирилган. Бугун мулоқот Биология факультети магистрантлари билан бўлиб ўтди. Мулоқот давомида бугунги таълим сифати масаласи, ўқитиш тизимидаги муаммолар, камчиликлар, уларнинг ечими хусусида фикр алмашилди. Ректор мулоқот жараёнида кўпроқ ёшларни эшитди.

More Учрашувлар
“Конституция бахтли хаётимиз пойдевори”
“Конституция бахтли хаётимиз пойдевори”
07.12.2018

Тарих факультети Манбашунослик ва Архившунослик кафедраси мудири доцент З.Б.Рахмонқулова, профессор-ўқитувчилар ва архившунослик йўналиши иқтидорли талабалари Тошкент шаҳар Олмазор тумани 15-сонли умумий ўрта таълим мактаби билан ҳамкорликда Конституциямиз 26 йиллиги муносабати билан “Конституция бахтли ҳаётимиз пойдевори” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказишди.

More Маданий ва маърифий тадбирлар
Барча янгиликлар
Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari