O'zMU » Материалы за 10.04.2018

2018 йил 10 апрел куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида ўтказилаётган “Ёшлар фестиваллари” доирасида олий таълим муассасалари талабалар театр студиялари фестивалининг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Фестивал доирасида Тошкент фармацевтика институти “Ёш фармацевтлар”, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг “Чинор” ва Ўзбекистон Миллий университетининг “Хумо” театр студиялари иштирок этди.Мазкур дастлабки босқичда университет “Хумо” театр студияси муносиб иштирок этди ва Н.В.Гогольнинг “Ревизор” асарини саҳналаштириб, университетлар орасида фахрли биринчи ўринни қўлга киритди ва кейинги шаҳар босқичига йўл олди.

To'liq o'qish