O'zMU » Материалы за 08.04.2018

Исроил давлатининг Холон Технология институти профессор-ўқитувчиларидан бир гуруҳи Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди. Маълумотларга кўра, улар Физика, Математика, Биология ва Кимё факультетларида докторантура ва магистратура талабаларига маърузалар ўқишади, шунингдек, ЎзМУ профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда давра суҳбатлари ва илмий-амалий анжуманлар ўтказишади.  Бу ҳақда ЎзМУ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Исроиллик меҳмонлар ҳамкорликдаги дарслар бошланиши олдидан Холон технологиялар институтининг президенти Эдуард Якубовнинг саломини етказиб, “у 50 йил олдин Ўзбекистон Миллий университетининг Математика факультетини тугатганлигини доим фахр билан эслаши”ни алоҳида таъкидлаб ўтишди. 

To'liq o'qish