O'zMU » Материалы за 13.03.2018

Бугунги кунда мамлакатимиз ёшлари орасида иқтидорли ва ноёб истеъдод соҳиблари кўпчиликни ташкил этади.

Улар илм-фан сирларини янада мукаммалроқ эгаллашлари учун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида алоҳида имкониятлар яратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги шафелигида мамлакатимизнинг турли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар орасидан чинакам иқтидорли ёшларни топиб, суҳбат аснода ўқишлари ЎзМУга кўчирилди. Бугунга қадар бундай иқтидорли ёшлар сони 192 нафарга етди.

Бугун ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов ана шу иқтидор соҳиблари билан юзма-юз мулоқот ўтказди. Унда талабаларга пухта илм олиш, инглиз ва бошқа хорижий тилларни ҳам мукаммал ўзлаштириш баробарида илмий изланишлар, тадқиқотлар, инновация билан ҳозирданоқ шуғулланиш, бунинг учун академиклар, профессорлардан илм-фан сирларини пухтароқ ўрганиш мақсадга мувофиқ эканлиги алоҳида таъкидланди.

To'liq o'qish

Германиянинг Мюнстер университети билан Ўзбекистон Миллий университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Ушбу ҳакорлик доирасида Мюнстер университетининг профессор-ўқитувчилари ва магистирлари бугунги кунда Ўзбекистон Миллий университетида фаолият юритишмоқда.

2018 йил 14 март куни 09:00 дан 11:00 га қадар Мюнстер университетинингГерманистика институти ўқитувчиси Кордула Шулц С.Ҳ.Сирожиддинов номидаги академик лицейи ўқитувчилари ва ўқувчилари билан учрашув бўлиб ўтади. Кордула Шулц бошчилигида мастер класс ўтказиш мўлжалланмоқда.

 

         Немис тилига қизиқувчибарча ёшларни учрашувга таклиф қилиб қоламиз.

To'liq o'qish