O'zMU » Материалы за 09.02.2018

Улуғ аждодимиз, сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Навоийхонлик кечаси ўтказилди.

Маънавий-маърифий тадбирда ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов, профессорлар Қозоқбой Йўлдошев, Ҳамидулла Болтабоев, таниқли шоир Азим Суюн, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ориф Ҳожи, “Шарқ юлдузи” журнали масъул котиби Элёр Мурод ва бошқалар истиқлолнинг дастлабки йилларидан миллий ўзлигимизни англаш, буюк аждодларимиз номини тиклаш, маънавий меросини асраб-авайлаш ва тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилган бўлса, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда китобхонлик маданияти муҳим воқеликка айланаётганини, Мир Алишер Навоий бобомизнинг тенгсиз маънавий мероси бугунги ёшлар ва келажак авлодлар учун ҳам ҳаёт мактаби бўлишини алоҳида таъкидладилар. 

To'liq o'qish