O'zMU » Материалы за 01.02.2018

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2017 йил 28 декабрдан эътиборан Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ташкил этилди.

Хўш, бу бўлимнинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

Кўпчиликни қизиқтирган шу каби саволларга мазкур бўлим бошлиғи Ботиров Ғолибжон Исроилович қуйидаги интервьюни берди:

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 515-сон қарорининг 14-бандига мувофиқ ЎзМУда ҳам Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ташкил этилгани кўпчиликка яхши маълум.

To'liq o'qish

Олий таълим муассасаларини комплекс ўрганиш бўйича 

САВОЛНОМА

(2016/2017 ва 2017/2018 ўқув йиллари)

I. Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармон, қарор, фармойишлари ва ҳукумат қарорлари, вазирлик буйруқлари, топшириқларининг бажарилиши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909 сонли қарори ҳамда мазкур қарор ижроси доирасида қабул қилинган ҳукумат қарорларида ОТМ бажариши лозим бўлган  топшириқлар ижроси.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли қарори ҳамда мазкур қарор ижроси доирасида қабул қилинган ҳукумат қарорларида ОТМ бажариши лозим бўлган  топшириқлар ижроси.

To'liq o'qish