O'zMU » Материалы за Yanvar 2018 года

Ислом Каримов номи мамлакатимиз тарихи зарварақларига – “Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси” деган шарафли сўзлар билан битилган.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси” мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда ЎзМУ биринчи проректори Давлатбой Жумабоев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Турсунпўлат Норбоев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси бош илмий ходими Ваҳоб Қўчқоров ва бошқалар давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги ҳамда 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорлари ижроси доирасида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирлар талаба-ёшлар учун катта сабоқ бўлишини алоҳида таъкидладилар. 

To'liq o'qish

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Ёшлар билан мулоқот: муаммо ва ечимлар” мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва “Республика ёш олимлар Кенгаши” нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур анжуманда Ўзбекистондаги БМТ ваколатхонаси, БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (UNESCO) ва Болалар жамғармаси (UNICEF)нинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти” вакиллари, ёш олимлар, тадқиқотчилар ва талабалар иштирок этдилар. 

To'liq o'qish

Талабаларга таълим, яъни, пухта билим билан бир қаторда муносиб тарбия ҳам бериш мураббийлардан улкан масъулият талаб қилади.

Тарбия жараёнларини янада такомиллаштириш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг барча факультетларида мураббийлар учун семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

 

To'liq o'qish

Biz haqimizda 

To'liq o'qish

 

Biz haqimizda

To'liq o'qish

Жамият тараққиётида замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг ўрни беқиёс. 2017 йил 15-17 август кунлари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Жанубий Кореянинг Big Data ассоциацияси, Чунгбук университети ва Bigdata Research institute билан ҳамкорликда “Big Data Applications and Services (BIGDAS2017)” (Маълумотлар омбори иловасини ташкиллаштириш ва хизмат кўрсатиш) мавзусига бағишланган халқаро конференция ўтказилган эди.

To'liq o'qish

Тошкент Маданият коллежида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда коллеж ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этдилар.

To'liq o'qish

 

Санжарбек Ражабович Давлетовнинг «ХХ аср иккинчи ярми ХХI аср бошида Ўзбекистондаги экологик вазият ва унинг ижтимоий муаммолари» мавзусидаги 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича фан доктори (DSс) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертациясининг ҳимояси Ўзбекистон Миллий университети, Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc. 27.06.2017. Таr.01.04 – рақамли илмий кенгашнинг 2018 йил 2 февралда 14.00 даги мажлисида бўлиб ўтади.  
Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Мирзо Ғолиб кўчаси, Тарих факультети, 1 қават, 110-хона.

 

 

To'liq o'qish

Математик олимларнинг ҳар бири ўзига хос бир олам.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Математика факультети профессори, физика-математика фанлари доктори Бозор Исломов ҳақида гап кетганда ҳамкасблари унинг ажиб тадқиқотлари ҳақида эҳтиром билан тилга олишади.

 

Изланувчан олим текисликда ва фазода иккита бузилиш чизиғига эга бўлган хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар, юкланган тенгламалар ва учинчи тартибли тенгламалар назарияси, ядросида Гаусс, Бессел ва Мейер фукнцияларини ўз ичига олган каср тартибли умумлашган интегро-дифференциал операторлар соҳасидаги чуқур фундаментал изланишларнинг муаллифи сифатида эътибор қозонган. 

To'liq o'qish

Она Ватан тинчлиги, юрт осойишталиги – ҳаётимиз файзи, фаровонлигимиз рамзи ҳисобланади. Тинч ва осуда ўтган ҳар бир кунимиз аслида байрамдир!

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган “Тинчлигингга жоним фидо – муқаддас Ватан!” мавзуидаги маънавий-маърифий тадбир ана шундай кўтаринки руҳда ўтди. Мудофаа вазирлиги ашула ва ракс ансамбли ижро этган тантанавор мусиқа садолари қалбларга ғурур бахш этиб, ифтихор туйғуларини жўш урдиради. 

To'liq o'qish