O'zMU » Ҳоким Ташаккурнома йўллади

Ҳоким Ташаккурнома йўллади

 

Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими А.Тўхтаев Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчиларидан бир гуруҳига “Ташаккурнома” йўллади.

Унда қайд этилишича: “Туманнинг ижтимоий-иқтисодий равнақига қўшаётган ҳиссаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштироки учун туман ҳокимлиги томонидан ТАШАККУРНОМА билан тақдирланади”.


“ТАШАККУРНОМА”ларни ЎзМУ Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Давлатбой Жумабоев топширди.

– Камтарона меҳнатимизга шу қадар эътибор қаратилиши бизни янада илҳомлантирди,– дейди ЎзМУ Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров.

– Шу муносабат билан университетимиз касаба уюшмаси томонидан Қибрай ва Зомин курорт-санаторияларига имтиёзли йўлланмалар берилиши янада маънавий куч бағишлади! Биз, ҳамкасбларимиз Тўлқин Эшбек, Дилфуза Ҳабибуллаева ва бошқа фидойи профессор-ўқитувчилар дарсдан бўш пайтларимизда туманимиз ҳудудида жойлашган маҳаллалар, меҳнат жамоаларида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларда янада фаолроқ иштирок этаверамиз. Бугунги глобаллашган замонда халқимиз, айниқса, ёш авлод қалбида она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларни жўш урдириш асл мақсадларимиздан биридир.

 

 

ЎзМУ Ахборот хизмати